Elektron kutubxona
Online qabul
Bo'sh ish o'rinlari
Masofaviy ta'lim
А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат Педагогика университети ҳузуридаги
Мирзачўл агросаноат техникуми
НИЗОМИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2019 йил 06-сентябрдаги ПФ- 5812-сонли Фармони ва Олий ўрта махсус таълим вазирининг 2020-йил 30-июндаги 355-сонли “Олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Мирзачўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи Мирзачўл агросаноат техникумига айлантирилди. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 07-августдаги 466-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган намунавий низомга асосланган ҳолда тузилди.
1-боб.Умумий қоидалар
4.Техникумлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма хисобланади, фаолияти маҳаллий ва хорижий грантлар, таълим хизматларини кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг доимийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари асосида молиялаштирилади.
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар техникум ўқувчиларини касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги ўринларда - мутахассислар) бўлган эхтиёжни аниклашда, битирувчиларни иш билан таъминлашда кўмаклашади.
Олий таълим муассасалари техникумларнинг идоравий бўйсинувидан қатъи назар, таълим жараёнига ўқув- методик кўмаклашади.
а)давлат тилида:
тўлиқ номи: “А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика университети ҳузуридаги Мирзачўл агросаноат техникуми ”, қисқартирилган номи - “ЖДПУҲ МАСТ”;
6)инглиз тилида:
тўлиқ номи: Mirzachol Agro-Industrial College under Jizzakh State Pedagogical University named after A. Qadiri, қисқартирилган номи — “MAIC under JSPU”
в)pyc тилида:
тўлиқ; номи: Мирзачульский агропромышленный техникум при Джизакском государственном педагогическом университете имени А. Кадыри, қисқартирилган номи - “МАТ С ПДЖГПУ ИАК”
7.Техникумнинг жойлашган жойи (почта манзили): Джизакская область Мирзачульский район собрание граждан города “Мирзадала“.
2- боб. Техникумларнинг асосий мақсад ва вазифалари
Кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида шакллантирилган гуруҳларда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш;
кадрлар буюртмаси асосида профессионал касбий малакага эга бўлган кадрлар тайёрлаш:
Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш; ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.
9.Қуйидагилар техникумларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш;
эгаллаган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишни ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган таълим стандартлари доирасида танланган мутахассислик бўйича ўқитиш;
танлаб олинган мутахассислик бўйича бир ёки бир неча квалификацияни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш;
мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;
ўқувчиларни маънавий-ахлокий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;
таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва қўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш;
ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва ҳам олиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.
3-боб. Техникумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10.Техникум:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва норматив хужжатлар тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган ва ушбу Низомга зид булмаган фаолиятни амалга ошириш;
таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш;
Республика иқтисодиёти, хўжалик ва хизмат курсатиш соҳасида мутахассисларга бўлган талаб ва реал эҳтиёжлар асосида белгиланган тартибда тегишли мутахассислар тайёрловчи қўшимча йўналишлар, шартнома асосида касбга тайёрловчи қисқа муддатли ўқув курслари очиш;
техникум ўқувчисининг касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бюджетдан ташқари маблағ ишлаб топиш мақсадида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўйича турли соҳалар билан боглиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағларни техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга ва таълим-тарбия жараёнини замонавий ўқув-техник воситалар, мебеллар билан таъминлашга, техникум ходимларини ижтимоий ҳимоялашга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишни рағбатлантиришга сарфлаш ҳуқуқига эга.
Техникум қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11.Техникум:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг норматив ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажаришга;
техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар, ҳомийлар маблағларини, хорижий инвестицияларни жалб этишга;
таълим стандартлари, малака талаби, ўқув режа ва фан дастурлари асосида юқори сифатли ўрта махсус профессионал таълимни беришга;
техникум ахборот-кутубхона фондини умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада мунтазам равишда тўлдириб боришни таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этишга;
техникум ўқитувчилари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жихатдан қўллаб-қувватлашга;
таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилишга;
педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обру-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатишга;
мехнат мудофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва мехнат шароитларини яратишга мажбур.
Техникум қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
4- боб. Таълим олувчилар
12.Техникумга ўқишга қабул қилинган фуқаро ушбу таълим муассасаси ўқувчиси ҳисобланади.
13.Ўқишда эришган ютуқлари, ўқув-ишлаб чиқариш, ижодий фаолият ва техникумнинг бошқа ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг турли хил шакллари қўлланилади.
14.Техникум ўқувчилари:
профессионал таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш:
таълим дастурлари бўйича таълимни давом эттиришини тўхтатиш бўйича профессионал таълим муассасаси рахбариятига мурожаат қилиш;
ахборот-кутубхона, профессионал таълим муассасасининг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан таълим муассасаси низомида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш; касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
иш берувчилар томонидан тавсия килинган иш жойларида ишлаш буйииа мурожаат қилиш; олий таълим муассасасининг тегишли йуналишларида таълимни давом эттириш;
таълим олишда ўрта махсус профессионал таълим дастурида ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Техникум ўқувчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15.Техникум ўқувчилари:
Таълим стандартларида белгиланган талабларни ўқувчилар белгиланган муддатларда бажариши ҳамда билим ва кўникмаларни эгаллашга;
узрсиз сабабларга кўра дарс машгулотларини қолдирмаслик; ушбу Низомга,
Техникумнинг ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ қоидаларига ҳамда ўқув интизомига риоя қилишга;
техникум бинолари ва унинг мол-мулкини асраб-авайлашга; тўлов-контракт бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга мажбур. Техникум ўқувчилари қонун хужжатларига
мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
5- боб. Ўқув тарбиявий ва илмий-методик иш
16.Техникумларда идоравий буйсинувидан қатьий назар ўқув-методик рахбарлик қилиш ҳамда бу соҳада Давлат сиёсатини юритиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
17.Техникумда:
таълим бериш камида 2 йил муддатда кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
кечки ва сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати ва семестрлар давомийлиги ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;
гуруҳларда ўқувчилар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа норматив хужжатлар асосида белгиланади;
техникумда барча турдаги ўқув машгулотлари давомийлиги тегишли норматив хужжатлар билан белгиланади;
техникумда ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш, ўқишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул килинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, ўқишдан четлаштириш, курсда қолдириш илмий педагогик кенгашнинг қарори ва техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади; курсдан курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди;
ўқувчиларни техникумда ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидагича амалга оширилади;
техникум ўқувчиларининг муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иш берувчиларни ўқув жараёнига фойдаланиладиган ўқув-норматив хужжатларни ишлаб чиқишга жалб этиш;
бевосита ишлаб чикаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни қўллаб, техникум ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти белгиланган норматив хужжатларга мувофик амалга оширилади;
ўқув режа ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган ўқувчи техникум илмий педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг буйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси белгиланган норматив ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади;
Якуний давлат аттестацияси комиссияси қарори билан таълим олган мутахассислиги (касби) ва эгаллаган малакаси (малакалари) кўрсатилган ҳолда давлат намунасидаги диплом берилади;
Дипломга ўзлаштирилган фанлар руйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади; техникумни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради;
ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йуналишлари бўйича кириш имтихонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга булади;
ўқув-методик, илмий-методик ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида техникум фан кафедраларини ташкил қилади;
ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва ўқитиш усулларини танлаш асосида ташкил этилади;
ўқув жараёнига йуналишлар бўйича олим ва мутахассислар жалб килинади.
Техникумда ўқитувчиларнинг ўқув-методик ва илмий ижод қилишлари учун шароит яратилади ва рағбатлантирилади.
Техникумда:
ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садокатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса қўшишга қодир шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилади;
ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий- маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида техникумнинг вебсайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;
ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни
ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот
ишларини бориш янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;
техникум ўқувчиларида мулоқот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳс-мунозаралар ва давра суҳбатлари уюштирилади; чет тилларидаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни ўрганиш ва таълим-тарбияга татбиқ этиш мақсадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий гояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий кадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади;
ўқувчиларда таълим муассасаси ва танлаган касбни эгаллаш бўйича берилган имкониятлардан ғурурланиш ҳиссини оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилади;
ўқув йилининг биринчи куни вазирлик, ҳокимият, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, олий таълим муассасаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқувчиларнинг тантанали сафланиши,
Ўзбекистон Республикаси байроғини олиб чиқиш, Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади;
биринчи машғулот Ўзбекистон Республикасининг миллий мустақиллик ғояларига багишланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ёшларга оид муҳим масалаларни муҳокама этиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб борилади.
6-боб. Таълим муассасасини бошқариш
А.Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика университети ҳузурида ташкил этилган техникум директори ректор тавсиясига биноан буйсунуви бўйича тегишли вазирлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Техникум директори:
техникум фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва техникумга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўринбосарлар ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, техникумнинг таркибий бўлинмаси рахбарлари ваколатларини, уларнинг фаолияти учун жавобгарлигини белгилайди;
техникум фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Қарорлари ва фармойишларига,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, буйруқлари ва кўрсатмалари амалга оширилишини ташкил этади;
қонун хужжатларига асосан техникум номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг вакили сифатида қатнашади, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
техникум таркибий булинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
техникум ўқитувчи ва ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; техникум таркибий булинмалари рахбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
техникум педагогик ходимлари ва ўқувчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруклар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
техникумнинг ташкилий ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;
техникумнинг мол-мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
техникумнинг штат жадваллари ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
техникум ўқитувчилари ва бошқа ходимларини рагбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, ўрнак кўрсатган техникум ходимларига унвонлар бериш ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритади.
техникум директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7- боб. Таълим муассасасининг тузилиши
Кенгаш таркиби директор томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига олий таълим муассасасининг таркибий бўлинмалари рахбарлари, директор ўринбосарлари, котиб, юқори малакали ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда бириктирилган олий таълим муассасаси вакиллари киради.
Кенгаш қарорларининг ижроси директор ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади. 23.Кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:
Техникум фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари,
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларининг буйруқлари, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг кўрсатмалари ва топшириқлари ижроси таъминланишини ташкил қилиш;
техникумнинг йиллик иш режаси ва бошқа режаларни тасдиқлаш; бюджетдан ташқари маблағлар сарф-харажати ҳисоботларини кўриб чиқиш;
техникум педагогик жамоасининг фаолиятини ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, ўқувчиларга таълим бериш сифатини оширишга йўналтириш;
олий таълим муасасаси билан ҳамкорликда ўқув-методик жараённи ташкил этиш, моддий-техник базадан унумли фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш;
техникум ўқувчиларининг йўналишлар бўйича ахборотлари ва ҳисоботларини эшитиш, таълим муассасасининг санитария-гигиеник ҳолати, ёнгинга қарши амалга ошириладиган ишлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг соғлиги ва ҳаётига оид ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш;
техникум гуруҳ мураббийлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эшитиш;
қабул комиссиясининг техникумга ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан ҳисоботини эшитиш;
ўқувчиларга таълим беришда ўқитишнинг илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўриш;
ўқувчиларни юксак маънавий-ахлоқий, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
техникумда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, курсда қолдириш, четлаштириш, ўқишга тиклаш, битирувчиларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги дипломлар, шу жумладан, уларнинг дубликатини бериш масалаларини кўриб чиқиш;
юқори малакали педагогларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ёш педагог ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш
ишларини ташкил этиш;
ўз ваколати доирасида локал ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; чин етим, етим, кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож ўқувчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш;
директор ўринбосарлари, таркибий бўлинма рахбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
Кенгаш техникум фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа муҳим масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади.
26.Техникумнинг ўқитувчилари ва тегишли олий таълим муассасаси кафедраларининг профессор- ўқитувчилари билан ҳамкорликда таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
27.Техникум директоритаълим муассасасидагиўқув-тарбия ва илмий-методик ишлар самарадорлиги бўйича олий таълим муассасасининг кенгашида ҳисобот беради.
Олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишларида техникум директори иштирок этади.
8- боб Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар
28Техникумда педагог ходимлар, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар фаолият юритади.
29.Педагог ходимлар таркибига олий маълумотли, катта, етакчи ва бош ўқитувчи ва ишлаб чиқариш устаси лавозимлари киради.
30.Белгиланган талабларга мувофиқ тегишли олий маълумотга, касб тайёргарлиги ва замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар техникумда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Суд қарори билан таълими муассасаларида ишлаши тақиқланган шахсларнинг техникумга фаолият олиб боришига йул қўйилмайди.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ўриндошлик асосида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари асосида педагогик фаолиятга жалб этилиши мумкин.
32.Педагог, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари техникумнинг ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва лавозим йўриқномаларида белгиланади.
33.Техникумнинг ўқитувчи ва бошқа ходимлари таркибини даврий аттестациядан ўтказиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
9- боб Жамоат ташкилотлари
З7.Техникум ўқувчиларининг Ёшлар иттифокининг бошлангич ташкилоти ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилот бўлиб, ёшларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида иш юритади.
Ёшлар иттифоки бошланғич ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоки бошланғич ташкилоти Низоми асосида фаолият кўрсатади.
10-боб. Техникумнинг мол-мулки ва маблағлари